Фойдали мақола

Ўғил ҳомиланинг тушиши нимага боғлиқ?

— Иккита қизим бор. Аёлим яна 3 марта ҳомиладорлик даврини бошдан кечирди. Бу пайтда у ультратовуш текширувидан ўтганида ҳомиланинг ўғил бола жинсига мансублигини айтишганди. Лекин уччаласи ҳам туғилмай, она қорнида нобуд бўлди. Нима учундир аёлим қиз болага ҳомиладор бўлса туғилади, лекин ўғил бўлса туғилмаяпти. Ўғил ҳомиланинг тушиши ёки нобуд бўлишига сабаб нима? Ёки аёл ўғил болага ҳомиладорлик даврида кўпроқ эътибор бериши керакми?

— Аёл қиз болага ҳомиладор бўладими ёки ўғил болага, бундан қатъий назар, бу даврда ўзига жуда яхши эътибор бериши керак. Тўғри, баъзи оилаларда сиз айтган ҳолат, ўғил ҳомиланинг тушиши ёки нобуд бўлиши кузатилади. Гап шундаки, эркак кишидаги жинсий Й хромосомада қандайдир нуқсон бўлса ҳам, аёл ўғил болага ҳомиладор бўлиши мумкин. Бироқ ўғил бола жинсли эмбрион қайсидир муддатга етиб борганда ривожланишдан тўхтайди. Аниқроқ қилиб, айтганда, у она қорнида нобуд бўлади.

Бундай муаммо мавжуд бўлганда, аёл қиз болага ҳомиладор бўлса, у дунёга келаверади. Аммо ҳомила ультратовуш текширувда ўғил бола экани аниқланган бўлса дунё юзини кўрмайди.

Афсуски, ҳаётда шундай эркаклар борки, улар ўғил кўриш истагида, ҳаттоки бир неча марта уйланишади. Лекин муаммо бу билан ҳал бўлмайди. Чунки бу муаммо, асосан, эркак кишига боғлиқ масала.

17.01.2021

Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда / Портал находится в тестовом режиме / The portal is in test mode